Паралимпиада 2016: Чемпион спортчимиз Фирдавс Мусабеков хонадонидан фотомақола

Доно халқимизнинг “Яхши хабар - яшиндек тарқалар” деган мақоли бежиз айтилмаган. Хабарингиз бор, Риода бўлиб ўтаётган Паралимпиада баҳсларида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича куч синашган Фирдавс Мусабеков 1 дақиқа 04.94 сония натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.
Андижонлик паралимпиячимиз Фирдавс Мусабеков жаҳоннинг нуфузли мусобақасида юртимизга яна бир олтин медални ҳадя этгани ҳақидаги хабарни эшитиб, унинг хонадони томон шошилдик. Қарангки, етиб борганимизда Мусабековлар хонадони аллақачон чемпион ўғлон оиласини табриклаш учун келган ҳамшаҳарлар билан гавжум бўлиб улгурган экан.
Дарҳақиқат, дунёда ота-оналар учун ўз фарзандининг камолини кўришдан ортиқроқ бахт йўқ. Фирдавснинг онаси Шоирахон опа кўзларида севинч ёшлари милтирайди. – Полвон юрт боласи бўлади, ўғлимнинг қўлга киритган ютуғи мустақил Ватанимизники,-дейди она.
Чемпионнинг оиласини табриклаш учун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бир гуруҳ мутасаддилар билан ташриф буюриб, барча йиғилганларни ҳам спортчимизнинг ажойиб ғалабаси билан қутлади.
Элмурод Эрматов, Андижондан
«Kun.uz» сайти учун махсус тайёрланди
Мавзуга оид

18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев

17:53 / 12.09.2024
Президент Паралимпия ўйинлари иштирокчиларини давлат мукофотлари билан тақдирлади

21:04 / 07.09.2024
Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди

16:39 / 06.09.2024