Хитойда ҳайдовчисиз автомобиллар йўловчиларни манзилларига етказишни бошлади

Хитойнинг Baidu компанияси томонидан ишлаб чиқилган муқобил бошқарув тизимига эга автомобиллари биринчи марта йўловчиларни ташиш ишларини амалга оширди. Baidu Google компаниясининг Хитойдаги аналоги ҳисобланади. Вучжень шаҳрида махсус 3,12 километрлик йўналиш бўйича қатновчи автомобилларда шу пайтга қадар 200га яқин йўловчи ташилган, деб хабар қилмоқда TechCrunch.
Baidu томонидан ишлаб чиқилган муқобил бошқарув тизимлари билан BYD, Chery ва BAIC компаниялари автомобиллари жиҳозланди. Муқобил бошқарув тартибига ўтиш учун узоқни кўра олувчи Velodyne оптик қурилмаси, камералар, радарлар ва ахборотларни йиғиш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулулланувчи компьютер ўрнатилган.
Baidu автомобиллари қаторни ўзгартириш, секин ҳаракатланаётган транспорт воситаларини қувиб ўтиш ҳамда қайрилиб олишнинг уддасидан чиқади. Йўловчиларни ташиш чоғида рул ёнида ҳайдовчилар ўтирган ва улар кутилмаган ҳолатларда бошқарувни зиммаларига олиши талаб этилган.
Аввалроқ, Baidu компания муқобил бошқарувга эга автомобилларини Калифорния штати кўчаларида синовдан ўтказиш учун рухсат олгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

18:33 / 18.06.2025
Хитой Марказий Осиё мамлакатларига 209 миллион доллар маблағни беғараз ажратади

16:30 / 18.06.2025
Unicon-Soft Хитойнинг етакчи компанияси билан келишув имзолади

18:53 / 17.06.2025
Қозоғистон президенти Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилди

13:59 / 17.06.2025