Янги йил байрамида қариндошлар ва яқинларга нима совға қилиш мумкин?

Тез орада севимли Янги йил байрами кириб келади, бу эса яқинлар ва қадрдонларга қандай совғалар улашиш ҳақида ҳозирдан бош қотириш зарур, дегани. Қандайдир 2—3 ҳафтадан сўнг нархлар кескин ошиб кетади, танлов эса шунчаки сотилмай қолган маҳсулотлар билан чекланиб қолади. Шундай экан, совғаларни излашга тезроқ отланиш вақти келди! Бу борада эса биз сизга ёрдам берамиз.
Ота-она учун совғалар
Биринчи галда энг яқин ва қадрли инсонлар учун совға танлаш лозим. Гап, албатта, севимли ота-онамиз ҳақида бормоқда. Сиз, катта эҳтимол билан, онангиз нима орзу қилаётганини биласиз — бу мультиварка, оромбахш халат, иссиқ рўмол ёки бирорта ёқимли атир бўлиши мумкин. Сочиқлар тўплами, кўрпа-тўшак, оилавий суратлар билан тўлдирилган фотоальбом ёки чиройли идиш-товоқлар ҳам оналар учун яхши совға бўла олади. Оталарга эса, оила бошлиғи сифатида, сифатли соатлар, иссиққина шарф ёки иш хонаси учун стол чироғи маъқул келиши мумкин. Қизиқишлар билан боғлиқ совға — балиқчилик ихлосмандига янги қармоқ, ашаддий китобхонга эса муаллифнинг дастхати қўйилган китоблар тўплами ҳам унутилмас совғага айланиши мумкин.
Турмуш ўртоқ учун совғалар
Суюкли эр учун иссиқ свитер, қизиқарли гаджет (оригинал флешка ёки хард-диск, телефон учун ғилоф ёки наушниклар) ёки автомобиль учун аксессуарлар совға қилиш мумкин. Аёлларнинг кўнглини топиш эса, маълумки, бироз қийинроқ: яхшиси, унинг нима хоҳлаётгани ҳақида олдиндан, аста сўраб олган маъқул. Бу заргарлик буюмлари (танлов масаласида хато қила кўрманг!), ўзига оро бериш анжомларининг байрамона тўплами ёки севимли атирлар бўлиши мумкин.
Ҳамма учун совғалар
Авваллари совға олиш учун бир неча кун сарфлаб, икки-уч бозорни айланиб чиқишга тўғри келган бўлса, ҳозир биргина Home Market’га ташриф буюриб, қарийб барчага маъқул тушадиган совғаларни топса бўлади. Янги йил қаҳрамонлари кўринишидаги ёрқин шаклчалар, ажойиб идиш-товоқ тўпламлари, уйни байрамона безаш учун ҳамма нарса. Сиз бу ерда ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз, қариндошлар, дўстлар, ҳамкасблар — умуман олганда, ҳамма учун қандайдир совғани албатта топа оласиз! Home Market’да болалар учун ҳам ёқимли майда-чуйдаларни — бахмалдан тайёрланган ёқимтой Қорбоболарнинг ширин тўпламлари, карнавал ниқоблари ва қўшиқ куйлайдиган ўйинчоқларни арзон нархда харид қилиш мумкин.
Совғаларни танлашга қанчалик эрта киришсангиз, Янги йил кайфияти ҳам шунчалик тез етиб келади — бу текширилган!
Янги йил байрами арафасидаги ташвишларингиз ҳар доим ширин, яқинларингизнинг миннатдор табассумлари эса доимо илиқ ва самимий бўлсин!
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Сунъий интеллект томонидан яратилган дори ўпка касаллигини даволашда самара кўрсатди
Фан-техника | 20:21
-
Германияда Иккинчи жаҳон урушига тегишли учта бомба сабаб 20 минг киши эвакуация қилинади
Жаҳон | 20:13
-
Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилган ҳайдовчи ушланди
Жамият | 20:10
Мавзуга оид

18:43 / 24.12.2024
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

15:03 / 13.12.2021
Янги йилда корпоратив тадбирлар ўтказиш тақиқланди

00:00 / 01.01.2021
Шавкат Мирзиёев 2021 йил муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

07:25 / 24.12.2020