Нью Йоркда террорчиликни режалаштиришда гумон қилинган 20 йилга қамалди

АҚШ суди Нью-Йорк штати фуқаросини 20 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. У қўпорувчиликни режалаштириш ва ИШИДга моддий ёрдам берганликда айбдор деб топилган.
ФҚБ ходимлари 26 ёшли Эмануэль Лутчманни 2015 йил 30 декабрда ҳибсга олишган эди. Тергов маълумотларига кўра, Лутчман хориждаги ИШИД аъзосидан кўрсатма олгани ва Нью Йорк штатининг Рочестер шаҳридаги бар ёки ресторанлардан бирига қуролли ҳужумни содир этишга тайёрланганини айтган. Унинг кейинги режаларига террорчилик гуруҳига қўшилиш мақсадида мамлакатни тарк этиш ҳам кирган.
Accociated Press агентлигига кўра, адвокат сўраган муддатдан икки марта кўпроқ муҳлат қайд этилган ҳукм ўқилганидан сўнг, судланувчи округ судьяси Фрэнк Жерасига ўшқирган.
"Сизнингча, мен қамоқхонага кетсам, менга ўхшаганлар бошқа йўқми?", — деган Лутчман суд залида.
Бунга жавобан, ҳакам судланувчи озодликка чиққач, кузатув остида яшаш муҳлатини 30 йилдан 50 йилга узайтирган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

11:24 / 02.06.2025
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

20:56 / 30.05.2025
Сурияда ИШИД фаоллашгани маълум бўлди

21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди

09:27 / 09.12.2024