Президент аппарати Атамбаев Европага нима иш билан отланганини маълум қилди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 15-17 февраль кунлари давомида Германия ва Бельгияга ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда бугун президент аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари Сапар Исоқов журналистларга маълум қилган.
Атамбаев Европа кенгаши раиси Дональд Туск, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашади. У шунингдек, Бельгия қироли билан икки томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда.
«Улар шу вақтгача 3 марта учрашишган. Улар ўртасида ўзаро ишонч руҳидаги дўстона муносабатлар ўрнатилган», — деган Сапар Исоқов.
Алмазбек Атамбаев Мюнхен конференциясида иштирок этади. Бу конференцияда ҳар йили дунё давлатлари етакчилари йиғилиб, хавфсизлик масалалари ва ўзаро муносабатларни муҳокама қилишади. Президент бу конференция доирасида Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашув ўтказади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ўзбекистонда илк бор оғир техника ишлаб чиқариш бошланди
Иқтисодиёт | 13:16
-
Дамашқ фонд биржаси қайта очилди
Жаҳон | 12:59
-
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради
Иқтисодиёт | 12:32
Мавзуга оид

17:54 / 19.05.2017
Атамбаев ўрнига номзодлар: Рус тили ўқитувчисидан тортиб «ун қироли»гача

22:03 / 12.04.2017
Атамбаев: ЕОИИга аъзо бўлишимизгача қирғизистонлик ишчилар қул каби қабул қилинарди

15:32 / 03.04.2017
Атамбаев: Тартибсизлик истайсанми? Сени қамоқ кутади

12:34 / 24.03.2017