"Макдоналдс" қайласи 15 минг долларга сотилди

Буюк Британиянинг Ипсвич шаҳрида яшовчи кимса eBay онлайн-аукционида "Макдоналдс"да тайёрланган ноёб қайлани 14,7 минг долларга сотди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, номаълум харидор 1998 йилда "Мулан" мультфильми премьераси учун "Макдоналдс" томондан чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган ноёб сичуан қайласини сотиб олган. Кейин ушбу қайла "Макдоналдс" таомномаларидан олиб ташланган.
Сотувчининг айтишича, у қайла солинган идишни эски автомобиль салонини тозалаётганда топиб олган. "Мен уни 20 йиллик қайлани ҳақиқатан ҳам тановул қилишни истаётган бирор кимса сотиб олишига умид қиламан. Мен уни коллекционерга сотишни истамайман", деб айтилган қайлага аукционда берилган таърифда.
Таъкидланишича, қайла "Рик и Морти" мультсериалининг 3-мавсуми 1-серияси чиққандан кейин оммалашиб кетган. Мультфильмдаги қаҳрамонлардан бири томошабинларга "Макдоналдс"нинг сичуан қайласига муккасидан кетгани ҳақида гапириб беради.
Ушбу мультфильм мухлисларнинг ноёб қайла ортидан "ов уюштиришларига" етарлилик қилган ва улар қайлани сотувга қайтариш илтимоси билан петиция ҳам уюштиришган.
Апрель ойида eBay’ да "Макдоналдс"нинг шу қайласи сурати сотилиши ҳақида эълон пайдо бўлган. Сурат учун 100 доллар сўралган. Бироқ фойдаланувчилар суратга нархларни фаол ошира бошлашган ва охир-оқибат унинг нархи 76 минг доллардан ошиб кетганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия банки 2022 йил кузидан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди
Ўзбекистон | 12:02
-
ЕИ ва БМТ АҚШни ХЖC судяларига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон | 11:52
-
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар
Спорт | 11:35
Мавзуга оид

07:36 / 09.03.2022
Coca-Cola Россиядаги бизнесини тўхтатганини эълон қилди, «Макдоналдс» барча ресторанларини ёпади

23:03 / 12.11.2017
Инглиз мактабларидан бирида болаларни чиниқтиришнинг антиқа усули танқидга учради

08:49 / 08.08.2017
Америкалик бургер харид қилгани "Макдоналдс"га мотопарапланда ташриф буюрди

16:14 / 27.03.2017