Сиднейда 80 йил ичидаги рекорд ҳаво ҳарорати қайд қилинди

Фото: Reuters
Австралия метеорологик хизмати Сиднейда 47 градус иссиқ ҳароратни қайд қилди. Бу эса ушбу шаҳар учун деярли 80 йил ичидаги энг юқори ҳаво ҳарорати бўлди. Бу ҳақда Янги Жанубий Уэльс штати об-ҳаво мутахассислари бюроси твиттерда маълум қилди.
Маълумотларга кўра, охирги марта бундай иссиқ об-ҳаво қитъанинг энг йирик ва энг қадимий шаҳрида 1939 йилда қайд қилинган.
Ҳукумат юқори ёнғин хавфсизлиги ҳақида огоҳлантириш берган ва ҳаво ҳарорати юқори бўлган ҳудудларда олов ёқишни тақиқлаб қўйди. Ҳар ер-ҳар ерда бепул сув олиш станциялари ўрнатилган.
ABC телеканалининг таъкидлашича, иссиқ ҳаво туфайли бир неча киши шифохонага тушган.
Ҳозирда Австралияда йилнинг энг иссиқ фасли – ёз ҳукм сурмоқда.
Мавзуга оид

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

21:48 / 07.06.2025
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди

17:11 / 04.06.2025
Тўтиқуш Австралиянинг биринчи ракетаси парвозига тўсқинлик қилди

12:24 / 30.04.2025