Мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар бериш амалиёти тикланиши мумкин
Ўзбекистонда Мактаб битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллар бериш амалиёти тикланиши мумкин. «Kun.uz» манбасининг маълум қилишича, президентнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Қизириқ туманида фаоллар билан учрашуви вақтида шундай ташаббус билдирилган.
Президент тегишли мутасаддиларга ушбу масалани ўрганиб чиқишни топшириқ қилган. Айни вақтда Халқ таълими вазирлиги расмийлари бу масалани ўрганмоқда. Якунда жамоатчилик фикри ҳам ўрганилади ва ҳукуматга лойиҳа киритилади.
Мактабни олтин ва кумуш медаллар билан битирган ўқувчилар олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Айни вақтда Ўзбекистонда мактаб битирувчиларига имтиёзли шаҳодатномалар ҳам берилади. Лекин бундай шаҳодатнома билан ўқишга имтиҳонсиз қабул қилишмайди. Республика фан олимпиадалари ғолиблари эса ўз йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

19:31 / 28.08.2022
Навоий вилояти биринчи, Сурхондарё вилояти охирги ўринда – мактаб битирувчиларининг қабул кўрсаткичи эълон қилинди

17:17 / 24.06.2021
Битирувчи мактабдан аттестатини олиши шартмас, ҳаммаси онлайн базада бор — вазир

14:05 / 14.05.2021
Тошкентдаги мактаблар битирувчиларининг 85 фоизи ОТМга ҳужжат топширмоқчи

22:02 / 21.08.2020