Дельфинларни жалб этишнинг ғаройиб усули (видео)
Американинг Флорида штатидаги Орландо шаҳрида яшовчи қиз дельфинларни жалб қилишда оддий тароқдан фойдаланди. Daily Mail тақдим этган видео шундан далолат беради.
Қизчанинг оила аъзолари томонидан олинган видеода у тароқни резервуар шишасига яқинлаштиради ва унинг "тишлари"га тегиб ўзига хос товуш чиқаради. Бундай товушни эшитган дельфинлар кичик америкалик қизча томон ошиқишди.

Қизчанинг отаси айтишича, у аввал дельфинларни бошқа усуллар билан жалб қилишга ҳаракат қилган. "У турли ўйинчоқлар, мобил телефондан фойдаланган, шишани тақиллатган, турли хатти-ҳаракатлар қилган", - дейди у. Дельфинлар унга эътибор қаратишмаган.
Қизча ўз "муаммоси" ечимини интернетдан излаган ва тароқ билан боғлиқ трюкни топган. Океанариумга навбатдаги ташриф давомида у тавсияга амал қилиб, дельфинларни жалб қилишга муваффақ бўлган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
-
ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро
Спорт | 11:55
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
Мавзуга оид

08:03 / 25.03.2025
Америка самолёти учувчининг паспорти йўқлиги сабабли АҚШга қайтишга мажбур бўлди

16:29 / 11.08.2024
Америкаликларга сотилган ва советлар заводини Москвага кўчириб кетган компания — Opel тарихи

11:34 / 06.08.2024
Лос-Анжелесда тарих яратган Мадримов. Ўзбек боксчиси Американи қандай забт этди?

07:43 / 27.04.2024