Собиқ ўқитувчининг ўғли Осиёнинг энг бой одамига айланди

Фото: Hindustan Times
61 ёшли ҳинд миллиардери, Reliance Industries саноат гуруҳи раҳбари Мукеш Амбани Alibaba Group асосчиси, хитойлик Жек Мани ортда қолдириб, илк бор Осиёнинг энг бой одами номини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Амбанининг бойлиги 44,3 млрд долларни, Маники эса 44 млрд долларни ташкил қилмоқда. Амбани ўзининг бойлигини Reliance Jio Infocomm Ltd. телекоммуникация тармоғини кенгайтириш ва нефть-кимё соҳасидаги активларини икки ҳисса ошириш ҳисобига кўпайтира олди.
Мукеш Амбани 1957 йилда Яманнинг Аданида туғилган. У собиқ ўқитувчи, Ҳиндистонга полиэстер импорти ортидан бойиб кетган Дхирубхай Амбанининг ўғлидир.

Амбани 2000-йиллар бошида мобил коммуникациялар билан шуғуллана бошлаган, сўнгра нефть-газ, савдо-сотиқ бизнесини ривожлантирган.
Амбани дунёдаги энг катта хусусий уйга эга. Баландлиги 173 метрни ташкил қилувчи уй Мумбайда жойлашган. Унинг қурилишига 70 млн доллар сарфланган, бироқ ҳозирги бозор нархи 2 млрд долларга яқинни ташкил қилади. Осмонўпар бино Атлантика океанидаги афсонавий орол шарафига “Антилия” деб номланган.

Бино турли баландликдаги 27 та қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қават баландлиги, майдони ва нимага мўлжаллангани билан бошқасидан фарқ қилади. Бино 8 магнитудали зилзилага бардошли қилиб лойиҳаланган. Уйда зиналар йўқ, барча ҳаракатланишлар 9 та лифт ёрдамида амалга оширилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

20:54 / 13.02.2025
Ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани оиласи Осиёда энг бадавлат деб топилди

12:15 / 24.10.2024
2050 йилгача Осиёда 69 фоиз аҳоли узоқни кўра олмаслиги мумкин – тадқиқот

23:28 / 23.10.2024