Дунёдаги илк телекўрсатув қайси эканини биласизми?
Замонавий хонадонни телевизорсиз тасаввур этиш мушкул. Бироқ цивилизациянинг бу ютуғини бизга кимга совға қилгани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Биринчи кўрсатув қачон пайдо бўлгани ҳақида-чи? Бугун айнан шу ҳақида сўз юритамиз.
Маиший техниканинг бу предмети кашфиётчисининг аниқ исмини айтиш мушкул. Ахир уни ишлаб чиқиш устида бир неча киши иш олиб борган. Бироқ олим Пауль Нипковни эслаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Айнан у сабабли махсус тирқишли диск яратилган. Бу қурилма тасвирларни экранга узатиш учун сканер қилган. У XIX аср бошларидаги илк телевизорларнинг ажралмас қисми эди.
Бу инновациядан илҳомланган шотландиялик олим Жон Берд механик телеприёмникни яратди. Уни кўп миқдорда ишлаб чиқариш мақсадида айнан шу номдаги корпорацияга асос қолди. Ўша пайтдаги телевизион тизим замонавий вариантга ўхшамасди: у фақат суратни кўрсатарди, овозни етказиб бермасди.
Бироқ Бреднинг ТВ-қурилмалари BBC радиосидан фойдаланиш имконини берадиган ўртача узунликдаги тўлқинга яхши созланарди. Бу Бред телевизорларининг афзаллик жиҳати эди. Айнан шу ўзига хослик бўлажак телеузатиш келажагига айланди. Илк эшиттириш эфирга 1924 йилда чиқди. Жон ўз қурилмасини Сохо дўконларидан бирида намойиш этишга қарор қилди.
Тасвир жуда кичик бўлган – гугурт қутичасининг ярмидан катта бўлмаган. Бундан ташқари, тасвир сифати ва кенгайтмаси жуда ёмон бўлган, шунингдек, доимий равишда титрарди. Ярим тонларнинг барибир ранг бўлиб кўрингани сабаб актёрларнинг юзи аниқ кўринмасди.
Бреднинг дебюти муваффақиятсиз бўлганига қарамай, у ортга чекинмади. Иккинчи уриниш 1926 йилда амалга оширилди. Ана энди буни тўлиқ телесеанс деб аташ мумкин эди. У оммани ҳайратга солди. Ахир улар илгари бунга ўхшаш нарсага гувоҳ бўлишмаган.
Олим шу билан тўхтади деб ўйлайсизми? Албатта йўқ. Икки йил ўтгач, у дунёга ҳақиқий рангли телевизорни тақдим этди ва яна бир роликни рангли тарзда намойиш қилди. Демак, унинг номини рангли телевидение илк кашфиётчилари рўйхатига киритиш мумкин. Кенг омма телевизордан тахминан 30 йилдан кейин фойдалана бошлади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12
Мавзуга оид

18:46 / 05.09.2023
Болалар учун мўлжалланган Kivi Kids TV телевизори тақдим этилди

22:37 / 20.01.2023
Беларусда шаффоф телевизор яратилди

09:23 / 15.11.2022
Ўзбекистонга импорт телевизорлар асосан Хитойдан олиб келиняпти

23:21 / 23.12.2021