АҚШ БМТнинг Халқаро суди қарорлари бажарилиши баённомасидан чиқди

Жон Болтон/Фото: REUTERS/Leah Millis
Вашингтон АҚШнинг Тел-Авивдаги элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши бўйича Фаластиннинг даъво аризаси бўйича БМТнинг Халқаро судида жавоб бермайди.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп юқоридаги каби баҳсларни Халқаро судда ҳал қилиш ҳақидаги баённомадан чиқишга қарор қилган.
Баённома уни имзолаган барча давлатларга Вена конвенцияси бажарилишига тааллуқли баҳсларни БМТ судида ҳал қилиш мажбуриятини қўяди. Фаластин АҚШ Ал-Қудснинг мақоми билан боғлиқ ҳолда 1961 йилда қабул қилинган Вена конвенциясини бузган деган қарорга келган ва суддан “АҚШга Ал-Қудсдан дипломатик миссиясини қайтариб олиш мажбуриятини қўйишни” сўраган.
Болтоннинг айтишича, баённомадан чиқиш айнан Фаластиннинг даъвоси билан боғланган. Болтон АҚШ Вена конвенциясининг ўзидан чиқмаётганини айтиб, бошқа давлатларни ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришга чақирган.
АҚШ бунгача ҳам Халқаро суднинг юрисдикциясини қисман тан олган.
2018 йилда Халқаро суд АҚШга Эронга қарши санкциялардан гуманитар ёрдам берилиши билан боғлиқ қисмини олиш мажбуриятини юклаган. Бунга эса Эрон ва АҚШ ўртасида 1955 йилда имзоланган дўстлик ҳақидаги келишувнинг бузилиши асос қилиб кўрсатилган. АҚШ бош котиби Майк Помпео суднинг бу қарорини АҚШ сиёсатига аралашиш деб баҳолаган. У қарорнинг бажарилиши бўйича ҳеч нарса демаган ва Эронга қарши санкцияларда шундоқ ҳам гуманитар ёрдамга тегишли истиснолар борлигини таъкидлаб ўтган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

21:12 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди

20:05 / 07.06.2025