Windows 10’нинг охирги янгиланмаси жиддий муаммолар келтириб чиқарди

Фото: Pinterest
Windows 10 операцион тизимида ишловчи компьютерлар фойдаланувчилари дастурнинг охирги янгиланмаси ўрнатилгандан кейин бошланган жиддий муаммолардан шикоят қила бошлашди.
Ушбу янгиланма файлларнинг ўчириб ташланишига олиб келувчи аввалги хатони тўғрилаши керак эди. Бироқ бунинг ўрнига янги муаммолар келтириб чиқарди.
Фойдаланувчиларнинг таъкидлашларича, янгиланма ўрнатилгандан сўнг компьютер “кўк ўлим экрани” деб аталувчи огоҳлантириш билан юклана бошлаган. Бунда кўк фонда тизимнинг ишида бартараф этиб бўлмас хато ҳақида хабар чиқади.
Microsoft форумидаги хабарларга кўра, носозлик Hewlett-Packard ишлаб чиқарган кўплаб компьютерлар ва ноутбукларни қамраб олган. Муаммо HP’нинг дастурий таъминоти таркибига кирувчи HpqKbFiltr.sys файлида эканлиги аниқланган. Компьютер юкланганда “кўк ўлим экрани” пайдо бўлишидан бу файлни бошқа жойга кўчириш ёки қайта номлаш билан халос бўлишга муваффақ бўлинган.
Аввалроқ Windows 10’нинг янгиланмаси ўрнатилгандан сўнг фойдаланувчилар ўз компьютерларидаги “Менинг ҳужжатларим” папкасидаги файллари ўчириб юборилганидан шикоят қилишган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

00:34 / 05.06.2020
Энг оммавий операцион тизимлар маълум қилинди

21:07 / 04.02.2020
Windows 10 янгиланиши компьютерларда носозликлар келтириб чиқарди

10:55 / 11.10.2018
Windows 10’даги янги ҳимояни четлаб ўтиш йўли топилди

21:39 / 08.10.2018