Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда одам савдосида айбланган миллиардер ўз жонига қасд қилди

Фото: AP
Америкалик миллиардер Жеффри Эпштейн Нью-Йоркдаги турма камерасида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда The New York Times нашри хабар қилди.
Июлда 66 ёшли Эпштейнга 14 ёшли қизларни сотиш айблови эълон қилинган. Гувоҳлар у 2002 йилдан 2005 йилгача ўзининг маъшуқаларини янги қизларни олиб келишга мажбур қилганини маълум қилишган. Баъзи жабрланувчилар 14 ёш ёки ундан ҳам ёшроқ бўлган.
Умумий ҳисобда миллиардерга 45 йиллик қамоқ жазоси хавф солганди. У ўз айбини тан олмаган.
Эпштейн ўз фаолиятини Bear Stearns инвестиция банкида бошлаб, кейинчалик ўзининг J. Epstein & Co фирмасига асос солган. Кўплаб ғарб нашрлари уни миллиардер деб аташган, бироқ Forbes’нинг хабар қилишича, у Эпштейнни ҳеч қачон миллиардерлар рўйхатига киритмаган.
Мавзуга оид

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

22:15 / 18.07.2025
Трамп АҚШ Адлия вазирлигига Эпштейн иши бўйича янги материалларни эълон қилишни топширди

17:10 / 07.07.2025
АҚШ расмийларида Жеффри Эпштейннинг «мижозлар рўйхати» йўқ – ОАВ

20:55 / 02.06.2025