Ўзбекистон | 10:55 / 05.09.2019
40554
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россияга боришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Давлат раҳбарининг хорижга сафарига тайёргарлик кўриш масаласи Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.

«Тегишли идоралар ва вазирликлар раҳбарлари Россия Федерациясига юқори даражадаги ташрифга тайёргарлик кўришда: юқори рентабеллик ва миллий иқтисодиётнинг комплекс ривожланиши учун аҳамиятли янги лойиҳавий таклифларни тайёрлаш мақсадини илгари сурган ҳолда ўзларига асосий вазифаларни белгилаб олдилар», дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Шу йилнинг мартида Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев билан учрашув вақтида сўнгги икки йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ўсганини қайд этиб, 2019 йил охирида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи кутилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Кейинроқ, май ойида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Тошкентга келганида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти