Михаэль Шумахер яширин тарзда Париждаги шифохонага етказилди

Фото: Mundo Deportivo
“Формула-1” автопойгаларининг 7 карра чемпиони Михаэль Шумахер яширин тарзда Париждаги Жорж Помпиду номидаги шифохонага етказилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Parisien нашрининг хабар беришича, 2013 йилда оғир мия жароҳати олган собиқ спортчи шифохонанинг юрак-томир жарроҳлиги бўлимига Швейцария давлат рақамларига эга тез ёрдам машинасида етказилган.
Унинг шифохона бўйлаб олиб юрилиши эҳтиёт чоралари билан кечган: пойгачи ташилган носилкалар унинг юзи ва танасини тўлиқ яширадиган ҳолда қора чойшаб билан ўралган бўлган. Унга 10 кишидан иборат гуруҳ ҳамроҳлик қилган.
Таъкидланишича, Шумахерга шифохонада асос ҳужайралар киритилади. Даволаш 10 сентябрь эрталаб бошланиши кутилмоқда.
Афсонавий пойгачи 2013 йил декабрда Франциянинг Мерибелида чанғи учиш вақтида йиқилиб, миясидан оғир жароҳат олган. 2018 йил декабрда ётоғлиқ бўлиб қолган собиқ пойгачи ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига бошқа эҳтиёжманд эмаслиги маълум қилинган.
2019 йил февралда ОАВда пойгачи ва унинг оиласи Женевадаги вилласини тарк этиб, Мальоркага қишки таътилни ўтказгани ҳамда 3 январда Шумахернинг 50 ёшини нишонлагани жўнаб кетгани маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
-
ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро
Спорт | 11:55
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
Мавзуга оид

13:29 / 01.06.2025
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди

10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти

14:10 / 07.04.2025