Мактабларнинг 31 фоизи юқори тезликли интернет билан таъминланган — АКТ вазирлиги
Шу пайтгача 3117та мактаб, 1646та мактабгача таълим муассасаси ва 962та тиббиёт муассасаси оптик толали интернетга уланган. Бу ҳақда АКТ вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев маълум қилди.

Kun.uz мухбири 4 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айни пайтда ижтимоий объектларнинг неча фоизи кенг полосали интернет билан таъминлангани бўйича савол берди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошевнинг таъкидлашича, 2019 йилнинг 9 ойида 9 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг узунлиги 35,6 минг км.га етказилган.
«Бунинг натижасида жами мактабларнинг 31 фоизи, мактабгача таълим муассасаларининг 29 фоизи, тиббиёт муассасаларининг 27 фоизи оптик толали алоқа линиялари билан қамраб олинган», дея Қаҳрамон Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги мутасаддилари 201та давлат хизматлари маркази, 544та суд бинолари ҳам оптик толали интернетга улангани, бугунги кунда кенг полосали технологиялар асосида интернет хизматларидан фойдаланаётган абонентлар сони 1,2 млн нафарга етказилгани билдирилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов яқинда Москвада бўлиб ўтган «Очиқ инновациялар-2019» форумида 2020 йил охиригача мамлакатдаги барча мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт муассасалари, яъни 20 мингдан ортиқ ижтимоий объектлар оптик толали алоқага асосланган кенг полосали интернет билан қамраб олиниши ҳақида маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
Мавзуга оид

21:32 / 25.02.2021
Қишлоқ хўжалиги вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

08:37 / 02.12.2020
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони маълум қилинди

20:20 / 05.11.2019
2019 йилда 7,5 млн долларлик дастурий маҳсулот экспорт қилинди – вазир ўринбосари

19:40 / 05.11.2019