Жаҳон | 20:28 / 13.04.2021
6246
1 дақиқада ўқилади

Украина хавфсизлик хизмати Россия билан чегарада машғулотлар ўтказади

Қайд этилишича, машғулотлар ҳақиқий воқеликка яқин шароитда, ҳарбий техника ва ўтчоар қуроллардан фойдаланилган ҳолатда ўтказилади.

Фото: EPA

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) 14 апрелдан май ойи охиригача Харьков областида антитеррор машғулотлари ўтказади. Бу ҳақда УХХ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, машғулотлар ҳақиқий воқеликка яқин шароитда, ҳарбий техника ва ўтчоар қуроллардан фойдаланилган ҳолатда ўтказилади. Бунда Россия билан чегарадаги участкаларга алоҳида эътибор қаратилади.

УХХ шу муносабат билан фуқаролардан кўрсатилган муддат давомида вокзаллар, ҳарбий объектлар ва ҳокимият органлари биноларига қизиқиш билдирган шубҳали шахслар ҳақида хабар қилишни ҳамда ёнларида ҳамиша ҳужжатларини олиб юришларини сўраган.

Аввалроқ Донецк областидаги Счастье шаҳрида ана шундай машғулотлар ўтказилганди.

Мавзуга оид