Жаҳон | 16:08 / 07.09.2021
11239
1 дақиқада ўқилади

Hyundai водородда юрадиган автомобилларини намойиш этди

Компания бундан ташқари, Rescue Drone қутқарув дронини ҳам намойиш қилди. Ундан қутқарув операциялари ёки ёнғинларни ўчириш вақтида фойдаланиш мумкин. Машина бир марта қувват олиб 450-500 километр йўл босиши мумкин. 

Hyundai компанияси Vision FK деб номланган икки эшикли спорт автомобилини намойиш этди. Автомобилга қуввати 680 от кучига эга водородли мотор ўрнатилган. У тўрт сониядан озроқ вақт ичида тезлигини соатига юз километрга етказа олади. 

Компаниянинг яна бир янгилиги ҳайдовчисиз бошқариладиган Trailer Drone юк машинаси бўлди. У ҳайдовчисиз бошқарув тизими ва водородли мотор билан жиҳозланган. Унинг бир марталик қувват захираси 1000 километр масофага етади.

Hyundai бундан ташқари, Rescue Drone қутқарув дронини ҳам намойиш қилди. Ундан қутқарув операциялари ёки ёнғинларни ўчириш вақтида фойдаланиш мумкин. Машина бир марта қувват олиб 450-500 километр йўл босиши мумкин.  

Кореяликлар шунингдек, зарядловчи станция вазифасини бажарувчи электрокар ҳам ўйлаб топишди. Бу машина қийин вазиятда қолган электр транспорт воситаларини қувватлантиришга мўлжалланган.

Мавзуга оид