«Ё ҳазрати хон!» - қозоғистонлик деҳқонлар ҳоким олдида тиз чўкишди

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими Дархон Сотиболди билан учрашувга келгани айтилаётган видео кенг тарқалди.
Одамлар олдида турган киши: «Бизга ҳоким эмас, хон келди. Хондан тиз чўкиб сўрашимиз керак. Шунинг учун, таъзим қилинг, ҳеч бўлмаганда олдимизга чиқсин», дейди.
Шундан сўнг 50 га яқин киши, асосан кексалар, аёллар: «Ё ҳазрати хон!», деб тиз чўкадилар.
Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, видеодагилар Шардара, Тўлебий, Жетисой, Мақтарал ва Ўрдабаси туманлари деҳқонларидир. Улар пахта нархи масаласини ҳал қилишда ёрдам сўраб, ҳоким ҳузурига келишган.
«21 сентябр куни ҳоким йиғилиш ўтказди, деҳқонлар билан учрашди. Агар пахтани қайта ишлаш корхоналари ва харидорлар 1 тонна пахта нархини 180 минг тенгега баҳолаган бўлса, музокаралар чоғида 250 минг тенге қилиб тасдиқланди. Айни пайтда 209 та пахта қабул қилиш пункти ва 22 та пахтани қайта ишлаш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, бу соҳада эътиборга олиш керак бўлган бир муаммо бор — пахтани қайта ишлаш корхоналари хусусий бўлгани учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари аралаша олмайди», - дейилади ҳокимлик хабарида.
Шу боис вилоят ҳокимлиги томонидан Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигига пахта етиштирувчиларга субсидиялар ажратиш бўйича таклиф юборилган.
Бундан ташқари, деҳқонлар ер билан боғлиқ муаммо юзасидан ҳам шикоят қилишган. Ҳокимлик вакиллари бундай низолар судда ҳал қилиниши бўйича тушунтириш беришган.
Ҳозирда вилоятда вазият барқарор, деб қўшимча қилди Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болгария президенти 9 июн куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 16:35
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
Мавзуга оид

20:14 / 06.06.2025
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

14:03 / 06.06.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади

00:15 / 06.06.2025
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди

13:59 / 05.06.2025