Энг катта хонлик пойтахти бўлган шаҳар – Қўқон | Манзил
Марказий Осиёдаги энг катта хонликнинг пойтахти бўлган Қўқон шаҳри маҳаллий сайёҳлармиз орасида унчалик ҳам оммалашмаган. Ўз вақтида ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистонидан Хитойнинг Қашғаригача чўзилган улкан давлатнинг маркази саналган шаҳарда ҳозирда қандай ўзига хосликлар бор? “Манзил” лойиҳаси шамоллар ўлкаси бўлмиш Қўқон шаҳрида.

Қўқон – географик қулай ерда жойлашгани, яъни муҳим транзит нуқтаси бўлгани сабаб узоқ даврлардан буён гавжум шаҳар бўлиб келади. Кўплаб манбаларда келтирилишича, шаҳар 2 минг йиллик тарихга эга.
Қўқон хонлиги. Аввало хонликнинг ташкил топиши ва тарихига озгина тўхталсак.
Аштархонийлар бошқарувида бўлган Бухоро амирлигидаги сиёсий тушкунликдан фойдаланган Чодак хўжалари қўзғолон кўтариб, Фарғона водийси бошқарувини қўлга олишади. Лекин мустақил бўла олишмайди. Минглар уруғидан бўлган Шохруҳбий ибн Ашур Муҳаммад Чодак хўжаларидан хокимиятни тортиб олади ва 1709 йилда Фарғона водийсида минглар сулоласи ҳукмронлигига асос солади.
Шундай қилиб, Фарғона водийсида маркази Қўқон шаҳри бўлган мустақил давлат пайдо бўлади. Аввалида давлат раҳбарлари хон эмас, бий унвони билан давлатни бошқаришган. 1798 йилда Олимхон тахтга ўтирганидан сўнг у ўзига хон унвонини олади ва шундан сўнг то Қўқон хонлиги тугатилгунга қадар давлат раҳбари хон унвони билан бошқарган.
Қўқон хонлиги ривожланган давр Норбўтабий давридан бошланади. Қўқонда у томонидан қурдирилган ва фаолият юритаётган иншоот бор.
Қўқон хонлигида адабий муҳит яратган ва аёллар ҳам адабиёт билан шуғулланишига йўл очиб берган Норбўтабийнинг ўғли Умархон даврига тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Давлатни адолат билан бошқаргани ва инсонлар меҳрини қозонгани сабабли амир ал-мўминин, яъни мўминлар амири унвонини ҳам олади. Ҳозирда сайёҳлар эътиборида бўлган жоме ва мадраса Умархон даврида қурилган.
Ҳозирда Қўқондаги энг катта тарихий обидалардан бири – Худоёрхон ўрдаси. Бу жой хонлик тугатилишидан озгина аввал қурилган. Уни қурдирган Худоёрхон бу ерда жуда кам муддат истиқомат қилган холос.
Афсуски, ўрданинг катта қисми Рус империяси хонлик ерларини эгаллагандан сўнг бузиб юборилган.
Шаҳардаги рус империясидан қолган тарихий бинолар ҳам ўзига хос. Уларнинг аксари ўша пайтдаги ҳолатини деярли йўқотмаган ҳолда сақланган.
Қўқонда ҳунармандчилик қадимда ҳам, ҳозирда ҳам ривожланган. Қўқон ҳолвасини эшитган бўлсангиз керак, биз бу ширинлик тайёрланиш жараёни билан танишдик.
Қўқонга қиш кунлари келадиган бўлсангиз, энг яхши транспорт бу – поезд, кейингиси машина. Шаҳарга шу қадар қалин туман тушадики, кўриш даражаси жуда пасайиб кетади.
Шаҳарга келган одам бу ернинг меъморчилигидан, одамларидан, муҳитидан хонлик даври тафтини озгина бўлса-да ҳис қилади. Бу ҳисни эса Қўқонга келибгина туйиш мумкин.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди
Жаҳон | 08:37
-
Табиий-иқлим шароити оғир бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ўзбекистон | 08:04
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
Мавзуга оид

08:20 / 09.06.2025
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

13:27 / 06.06.2025