Совуқ билан курашаётган ҳайвонлар. Уларга ғамхўрлик қилинмоқда
Қалин қор ва қаттиқ совуқ ҳайвонот оламига ҳам жиддий хавф солди: баланд тоғларда ва чўл ҳудудларида яшовчи ёввойи ҳайвонлар учун емиш топиш мушкуллашди. Уларни асраб қолиш мақсадида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда озуқалар қўйиб чиқилмоқда.

Совуқ ҳаво ёввойи ҳайвонларга ҳам таъсир қилди. Қалин қор остидан емиш топиш уларга қийинчилик туғдирмоқда. Бундай пайтда уларни асраб қолиш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли республика бўйлаб биотехник тадбирлар ўтказилмоқда. Муҳофаза этиладиган ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар учун озуқалар қўйиб чиқиляпти. Жумладан, қушларга дон, бошқа турдаги ҳайвонларга ем ва хашак берилмоқда. Сувлоқлар ҳам ҳайвонлар келиб сув ичиши учун ҳар куни муздан тозаланяпти.


“Муҳофаза этиладиган ҳар бир табиий ҳудудда ўзига хос ҳайвонот турлари мавжуд. Уларни совуқлардан талафотсиз олиб чиқиш мақсадида биотехник тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу борада бизга маҳаллий ҳокимликлар ҳам ёрдам бермоқда.
Ҳар бир қўриқхонада инспекторлар, илмий ходимлар фаолият олиб боради. Улар ҳайвонлар тўпланадиган, озиқланадиган, сув ичадиган жойларни билишди. Ҳозирда ўша жойларга озуқалар қўйиб чиқилмоқда. Албатта, бу анча машаққатли иш. Сабаби баланд тоғ тизмаларига чиқиб, озуқа сочиб келишнинг ўзи бўлмайди”, — дейди Табиат ресурслари вазирлиги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси бошлиғи Халилулла Шеримбетов.

Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ёввойи ҳайвонлар учун 100 тонна ем захира қилинган. 170 тоннадан ортиқ хашак, 7 000 дона беда ва сомон пресслари ҳам жамғарилган.


Биотехник тадбирлар ҳаво ҳароратига қараб феврал ойида ҳам давом этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ҳарбий базаларда самолётлар учун усти ёпиқ махсус жойлар қурмоқда
Жаҳон | 09:23
-
Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?
Иқтисодиёт | 09:03
-
Португалия Миллатлар лигаси финалида Испанияни мағлуб этди
Спорт | 08:41
-
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?
Ўзбекистон | 08:20
Мавзуга оид

08:00 / 14.03.2025
“Зарафшон” миллий табиат боғи ва иккита давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилди

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди

13:20 / 16.04.2024