Россия британиялик ҳарбий атташени мамлакатдан чиқариб юборяпти
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лондон Россиянинг Британиядаги ҳарбий атташесини чиқариб юборганидан ушбу қадам ҳақида эълон қилди. Британия расмийлари россияликни жосусликда айблаганди.
Россия Британиянинг Лондондаги рус ҳарбий атташесини чиқариб юборганига жавобан Британиянинг Москвадаги элчихонаси мудофаа атташеси Адриан Когхиллни персона нон грата деб эълон қилди. 16 май, пайшанба куни Россия ТИВ сайтида эълон қилинган хабарга кўра, унга бир ҳафта ичида Россия Федерациясини тарк этиш буюрилган.
«16 май куни Британиянинг Москвадаги элчихонаси вакили Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга ушбу мамлакат расмийлари томонидан 8 май куни мудофаа атташеси бўйича қабул қилинган нодўстона ва асоссиз қарор юзасидан кескин норозилик билдирилди. Биз бу қадамни икки томонлама муносабатларга тузатиб бўлмайдиган зиён етказувчи, аниқ русофобик характердаги ҳаракат сифатида баҳолашимизни таъкидладик», — дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Лондоннинг муносабати
8 май куни Лондон Россия ҳарбий атташеси мамлакатдан чиқариб юборилганини эълон қилди. Британия ички ишлар вазири Жеймс Клеверли россиялик дипломатни «ёмон ниятли фаолият» билан шуғулланган «ҳарбий разведка ходими» деб атади. Британиянинг чораларига жавобан у Россия ҳукуматидан «русофобия, фитна назариялари ва истерия айбловларини» эшитишини кутаётганини қўшимча қилди, аммо Британия ҳукумати «алданиб қолмаслиги»ни айтиб ўтди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Британия атташесини чиқариб юбориш ҳақидаги қарорини изоҳлар экан, Клеверли буни «умидсизлик қадами» деб атади. Вазирнинг сўзларига кўра, британиялик дипломат «Россия раҳбарияти назарида Украинага ноқонуний бостириб кириш фонида Британиянинг ушбу давлатга ёрдам беришга содиқлигини намоён этган».
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025