Пашинян Арманистон КХШТдан чиқишини эълон қилди
Пашинян КХШТни — аъзолари Қорабоғдаги урушга тайёргарлик кўришда иштирок этган «пуфак иттифоқ» деб атади. У Арманистон уни ўзи маъқул деб топган вақтда тарк этишига ваъда берган. Россия ТИВ Ереванни бунга АҚШ ва Евроиттифоқ мажбурлаган деб ҳисоблайди.

Фото: Sputnik / РИА Новости
Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини тарк этади, бошқа йўл йўқ, деди мамлакат бош вазири Никол Пашинян.
«Чиқамиз. Қачон чиқишни ҳал қилиб оламиз. Сизнинг фикрингизча, кейинги қадам қандай бўлиши керак эди? Ахир ортга қайтмаймиз-ку! Бошқа йўл йўқ», — деган Пашинян парламентдаги ҳукумат соати вақтида.
У собиқ ҳукуматни аъзолари «Озарбойжон билан Арманистонга қарши уруш режалаштирган» «пуфак иттифоқ»қа аъзо бўлишда айблаган.
Энди ҳукумат қай томон йўл олгани тўғрисидаги саволга Пашинян шундай жавоб қайтарган: «Биз реал Арманистонга, Арманистон Республикасига — суверен, хавфсиз, чегаралари делимитация қилинган тинч давлат томон кетяпмиз. Хавотирланманг, биз ортга қайтмаймиз».
Бу Пашинян биринчи бор шу каби баёнотлар билан чиқиши эмас. У аввал ҳам ташкилотни Арманистон ва Озарбойжон можароси вақтида ёрдам кўрсатмагани учун танқид қилган, май ойи охирида эса тузилма аъзолари бўлган икки мамлакат Қорабоғдаги урушга тайёргарлик кўришда иштирок этганини айтган, аммо гап қайси давлат ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаганди (КХШТга Арманистондан ташқари Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам аъзо эди).
Феврал ойида Пашинян мамлакатнинг КХШТга аъзолиги музлатилганини маълум қилганди. Май ойи бошида Арманистон ҳукумати КХШТни молиялаштиришда иштирок этмаслигини эълон қилди.
Ереваннинг КХШТни молиялаштиришдан бош тортиш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирган Россия ТИВ ташкилот бюджетига ўзгартириш киритилишини маълум қилган, аммо республиканинг бирлашма олдида молиявий мажбуриятлари қолаётганини эслатган. Вазирликдагиларнинг ҳисоблашича, Арманистоннинг КХШТдан чиқиши мамлакатни «Жанубий Кавказдаги ўта хавфли режаларини амалга ошириш воситаси»га айлантирмоқчи бўлаётган АҚШ ва Евроиттифоқ истаги билан рўй бермоқда.
Шу билан бирга, Кремлдагилар арман томони билан нафақат КХШТ доирасида, балки икки томонлама миқёсда ҳам алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирганди.
Бир кун олдин, 11 июн куни Арманистон АҚШ билан муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтаришини маълум қилганди. Бу Вашингтон иқтисодий ва мудофаа соҳаларидаги ислоҳотларда ёрдам кўрсатишини назарда тутади, аммо АҚШ армиясининг эҳтимолий можародаги аралашувини англатмайди. АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ўринбосари Жеймс О'Брайен ҳам Вашингтон Ереван билан хавфсизлик соҳасидаги муносабатларни режалаштираётганини айтган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

21:04 / 02.05.2025
Қорабоғ ҳақида кутилмаган баёнот. Эрон ўз ўқидан чиқиб кетдими?

21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди

07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди

17:09 / 26.03.2025