Франциялик фермер қиймати 4 млрд евролик олтин конини топиб олди
У сой бўйида сайр қилиб юрганида, сув ичида ярқираётган нарсага кўзи тушган. Ерни бироз ковлаганидан кейин у олтин рудаларига дуч келган.

Фото: Freepik
Франциялик фермер Мишел Дюпон ўзига тегишли ер майдонидан ўтган сой бўйлаб сайр қилиб юриб, сувдан олтин топиб олди. 150 тоннага етадиган қимматбаҳо металл захираси 4 миллиард еврога баҳоланмоқда.
«Мен шунчаки ўзимнинг ер участкамда режалаштирилган текширувни ўтказаётган эдим. Шу пайт ерда ғалати бир ялтирашни кўриб қолдим. Бироз чуқурроқ ковлаганимда эса қўлимда ушлаб турган нарсамга ишона олмадим», — дейди фермер.
Франция ҳукумати вазиятга зудлик билан аралашиб, фермер топиб олган олтинларни мусодара қилган. Қонунга кўра, у давлат ихтиёрига ўтиши керак. Агар Дюпон ўз ерида қазиш ишларини амалга оширмоқчи бўлса, ҳукуматдан рухсат олиши керак.
Мишел Дюпоннинг сўзларига кўра, олтин топилганидан кейин унинг ер майдони атрофидаги ҳудудларга талаб кескин ошиб кетган.
Маҳаллий аҳоли фикри топилган олтин конлари туфайли бўлинди. Айримлар агар яқин атрофда қимматбаҳо металлни оммавий қазиб олиш бошланса, бу экологияга зарар етказишидан хавотирда. Бошқалар эса бундай вазиятни ижобий баҳоламоқда, чунки бу орқали янги иш ўринлари яратилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

10:47 / 31.05.2025
Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади

23:26 / 30.05.2025
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади

21:21 / 28.05.2025
Франция янги атом сувости кемасини тақдим этди

20:59 / 28.05.2025