ЕИ дипломатияси раҳбари Россияга босимни кучайтиришга чақирди
Россиянинг 25 майга ўтар кечаси Украинага уюштирган ҳужумларини изоҳлар экан, Кая Каллас шундай деди: "Бу урушни тугатиш учун Россияга кучли халқаро босим ўтказишимиз керак".

Фото: Anastasiia Shepeleva/DW
25 май, якшанбага ўтар кечаси Россиянинг Украинага берган оммавий зарбалари фонида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас бу урушни тугатиш учун Россияга «кучли халқаро босим» ўтказишга чақирди.
«Кечаги ҳужумлар Россиянинг Украинада янада азоб-уқубат ва вайронагарчиликка интилаётганини кўрсатади. Бегуноҳ қурбонлар, яраланганлар ва ҳалок бўлганлар орасида болаларни кўриш шокка солади. Менинг ўй-хаёлларим бугун шу оилалар билан», — деб ёзди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари X ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ, 25 май куни Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг Украинанинг қатор ҳудудларига қилган вайронкор ҳужумларини изоҳлар экан, АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа иттифоқчиларни Москвага қарши янги санкциялар жорий этишга чақирди.
«Россиянинг ҳар бир бундай террорчилик зарбаси Россияга қарши янги санкциялар учун етарли сабабдир. Россия бу урушни давом эттирмоқда ва ҳар куни одамларни ўлдиришда давом этмоқда», деб ёзди Зеленский Telegramʼда. «Дунё уикендга кетиши мумкин, аммо дам олиш кунлари ва иш кунларига қарамай уруш давом этмоқда. Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Американинг жим туриши, дунёдаги бошқаларнинг жим туриши Путинни фақат руҳлантиради. Россия раҳбариятига чиндан ҳам кучли босим бўлмаса, бу шафқатсизлик тўхтатилмайди. Санкциялар албатта ёрдам беради».
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

21:39
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025