Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Шароф Шукуров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Шароф Шукуров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шароф Шукуров 1979 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабининг бакалавр даражасини, 2005 йилда шу олий мактабнинг магистр даражасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳаётий фаолият хавфсизлиги, тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштириш.
Меҳнат фаолияти давомида Жиззах ва Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида турли лавозимларда меҳнат қилган.
Тайинловга қадар 2022 йилдан буён Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрелида бери полковник Илҳом Исмоилзода Сурхондарё вилояти ФВБ раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

14:13 / 07.07.2025
Тошкентда миллий гвардиячилар чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

20:36 / 04.07.2025
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

19:27 / 01.07.2025
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди

14:22 / 30.06.2025