Ўзбекистон | 20:30 / 01.05.2015
2489
1 дақиқада ўқилади

"Балтийская жемчужина"да жароҳат олган ўзбекистонлик муҳожир вафот этди

Kun.uz: Санкт-Петербургдаги «Балтийская жемчужина» турар-жой мажмуаси қурилишида 10 метрлик баландликдан йиқилиб кетган 26 ёшли Ўзбекистон фуқаро олинган жароҳатлар оқибатида йиқилганидан бир кун ўтиб шифохонада вафот этди. Бу ҳақда “Оперативное прикрытие” янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 29 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 06:50 да Катерников кўчасидаги қурилиш майдонидан 26-сонли шаҳар шифохонасига ёпиқ бош мия-чаноғи жароҳати, оғир даражадаги бош мия лат ейиши, бош чаноғи асоси, 12 та қовурғаси синган оғир аҳволда олиб кетилган. Жабрланувчи эрталабки соат 6 да 10 метрлик баландликдан тушиб кетганини айтган.

Олинган оғир жароҳатлар оқибатида йигит 30 апрель эрталабки соат 5 да вафот этди.

Мавзуга оид