Рим папаси Ислом ва зўравонликни бирлаштирмасликка чақирди

Фото: rtvi.com
Рим папаси Франциск, динга ишонувчиларни Ислом ва зўравонликни ўзаро боғламасликка чақирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Мен мусулмон зўравонлиги ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Чунки, ҳар куни тонгги газеталарни ўқир эканман, мен шу ерда Италиядаги зўравонликлар ҳақида мутолаа қиламан. Кимдир севган қизини ўлдирган, кимдир қайнонасини. Яна булар чўқинтирилган католиклардир. Агар мусулмонлар зўравонлиги ҳақида гапирилар экан, католиклар ҳақида ҳам гапириш керак», — деган Рим папаси.
У, шунингдек, бугунги кунда терроризмнинг авж олаётганига пулга сиғинишни сабаб қилиб кўрсатган. Айнан инсон манфаатлари эмас, балки пул топиш жаҳон иқтисодиёти диққат марказига қўйилгани туфайли мана шундай салбий ҳолатлар пайдо бўлмоқда.
Мавзуга оид

17:22 / 18.05.2025
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди

22:32 / 08.05.2025
Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

09:37 / 08.05.2025
Ватиканда кардиналлар янги Рим папасини сайлай олмади

21:54 / 07.05.2025