Хитой янги сувости роботини синовдан ўтказди

Фото: SIA
Хитой 5751 метрлик чуқурликкача туша оладиган янги Haiyi-7000 миллий автоном бошқарувчисиз сувости қурилмасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди.
Манбага кўра, синовлар Мариана ҳандақи ҳудудида ўтказилган. Хитой олимларининг янги ишланмаси ХХР Халқ озодлик армиясини қизиқтириши мумкин.
“Биз янада чуқурроқ тушишимиз мумкин эди, аммо қурилманинг имкониятларини тез сафарбар қилмаслик учун бундай қилмадик”, - дея маълум қилди лойиҳанинг етакчи илмий ходими профессор Юн Цзяньчэн.
Янги қурилма торпедо ёки кичик сувости қайиғи шаклида яратилган робот бўлиб, унинг мақсади сувости рельефи, сувнинг тузлилиги ва бошқаларга доир маълумотларни тўплашдан иборат.
Мавзуга оид

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

07:39 / 22.05.2025