Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шумахернинг оёққа тургани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Немис пойгачиси, "Формула-1" таснифининг етти карра чемпиони Михаэль Шумахер оёққа турмаган. Бу ҳақида спортчининг адвокати Феликс Дамм ВВС News'га маълум қилди.
Афсонавий пойгачининг ҳуқуқ ҳимоячиси 2015 йилнинг декабрида 47 ёшли спортчининг оёққа тургани ҳақидаги хабарни чоп этган Bunte немис журналига қарши даъво иши бўйича ана шундай баёнот берди.
Ушбу вазиятни Шумахернинг менежери Сабина Кем ҳам изоҳлади. "Афсуски, Михаэлнинг қайта оёққа тургани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундай маълумотлар асоссиз. Боз устига бу мазмундаги хабарлар кўплаб кишиларнинг қалбида ёлғон умид уйғотади", - деди у.
Собиқ автопойгачи ҳозирда ўзининг Швейцариядаги вилласида қайта тикланиш муолажаларини олмоқда. У 2014 йилнинг сентябрида шифохонадан ўша ерга қайтган. Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йилнинг декабрида тоғ чанғисида учаётиб, йиқилиб тушган ва боши билан тошга урилган. Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида спортчи ярим йилдан ортиқ кома ҳолатида бўлган.
Мавзуга оид

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025
Хориждан қайтган фуқаролар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилади

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

15:37 / 24.06.2025