"Очкўзлиги бошига етди": илон оҳуни бутунлигича ютиб қийноқларда жон берди
Ҳиндистоннинг Гужарот штати аҳолиси катта бўғма илоннинг "бошига етган" ўлжасини ютишининг гувоҳи бўлдилар. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, илон оҳуга ҳужум қилиб, уни кучларини тўғри баҳолай олмай бутунлигича ютиб юборган. Илон хато қилганини тушунгач, ўз ўлжасини ташқарига чиқариб ташламоқчи бўлган, бироқ "емиш" жуда катта бўлгани сабаб буни қила олмаган. Илон ҳаттоки қимирлай ҳам олмаган. Илон бир неча дақиқа типирчилаб, сўнгра жон берган.
Гувоҳларнинг айтишича, бу уларнинг ҳаётларида улар кўрган жуда аянчли ва шу билан бирга жуда қизиқ ҳолатлардан бири бўлган. Маҳаллий экологларнинг фикрича, бўғма илон кўплаб ички жароҳатлар олганидан нобуд бўлган.

Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025