Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда полициячини ўлдирган 7 нафар экстремист ўлим жазосига маҳкум қилинди

Қоҳира жиноят суди 24 сентябрда 7 нафар судланувчини полиция генералини ўлдирганлик ва террорчилик фаолияти учун қайта ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда "Йоум7" янгиликлар портали. Яна 5 нафар судланувчи 10 йилга қамоқ жазоси олди, бир нафари оқланди.
Судланувчилар 2013 йил сентябрда Қоҳира яқинидаги Ал-Гиза вилоятида полициячиларга ҳужумни режалаштирган ва амалга оширган гуруҳ таркибига кирган. Ҳужум вақтида юқори лавозимдаги полиция зобити ўлдирилган.
2014 йилда бўлиб ўтган биринчи инстанция суди 12 судланувчини ўлим жазосига ва 10 нафарини умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган, бир нафарини оқлаган. Ўшанда 13 нафар судланувчи юзма-юз судланган, улар ҳукм юзасидан апелляция беришган. Бу апелляция қабул қилиниб, ишни қайта кўриш белгиланган. Қайта суд жараёни бўйича ҳукм 24 сентябрда чиқарилди.
Мавзуга оид

09:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди

09:03 / 03.07.2025
Ўзбекистон ва Миср Султон Сайфиддин Қутуз ҳақида филм яратиши мумкин

14:11 / 22.06.2025
Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди

13:42 / 21.06.2025