Ар-Риёд Санога коалиция самолёти зарба берганини норасман тан олди

Фото: Reuters
Саудия Арабистони норасмий равишда, ўзи етакчилик қилаётган коалиция самолётларидан бири Ямандаги мотам маросимига ҳаво зарбаси берганига иқрор бўлди. Бу ҳақда, Би-би-си телеканали хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Саудия Арабистони Буюк Британиянинг ҳодиса юзасидан суриштирув ишларида иштирок этиш бўйича сўровини маъқуллаган. Эндиликда, терговчилар ҳаво зарбаси учувчининг шахсий қарори ёки қўмондонлик буйруғи асосида амалга оширилганига ойдинлик киритишлари лозим.
Ўтган ҳафта шанба куни, 8 октябрда Яман пойтахти Сана шаҳрининг хусийлар назоратидаги ҳудудида бўлиб ўтаётган мотам маросимига берилган ҳаво зарбаси оқибатида 140 киши ҳаётдан кўз юмган, 525 киши жабрланган эди. Исёнчилар фожиада ҳукумат томонида кураш олиб бораётган Саудия етакчилигидаги араб коалициясини айблашди.
Мавзуга оид

10:38 / 12.06.2025
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

07:52 / 28.05.2025