Хитойда “куйлайдиган йўл” қурилди
8 ноябрь тонгида Хитойда “куйлайдиган йўл”ни тақдим этишди. 300 метр масофали трассада автомобиль соатига 35-40 километр доимий тезликда тезликда ҳаракатланса, унинг шиналари ёрдамида йўлнинг устки қатламасидан мусиқа садолари таралади.
Ушбу эффектни чиқариш учун йўл устига автомобиль шиналарини ишқаланишига сабаб бўладиган махсус қоплама тўшалди. Шу боис автомобиль ўттиз сония ичида “Ватан қасидаси”ни “куйлаш”га муваффақ бўлади.
Бу йўл шу ерга яқин кондаги ишлар якунлангач, ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди. Трассанинг қайта очилиши 2017 йилнинг баҳорида режалаштирилган.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025