Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдодан тушган нақд пулни назорат касса машинасига кирим қилмаган МЧЖ раҳбари жазоланди

Фото: © Fotolia
Ангрен шаҳридаги “Қурилиш монтаж” МЧЖнинг раҳбари Жамол Исломов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2015 йилдан қонунни четлаш ҳолатларига йўл қўя бошлаган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
2015 йил давомида МЧЖга 3 млрд, 638 млн, 771 минг сўмлик қурилиш моллари кирим қилинади. Ж.Исломов ушбу маҳсулотларни турли шахсларга нақд пулга сотиб юборади-ю, тушган пул маблағларини назорат касса машиналарига кирим қилишни истамайди. Текширишда Ж.Исломов давлат бюджетига 181 млн. 938 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлагани маълум бўлди.
Суд унинг қилмишига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.
Мавзуга оид

13:40 / 16.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина

15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди

14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди

16:05 / 03.08.2024