Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Футбол ҳаками голли узатма муаллифи бўлди

Германиянинг иккинчи Бундеслигаси "Унион Берлин" ва "Гройтер Фюрт" жамоалари ўртасидаги ўйини чоғида қизиқ ҳолат рўй берди. Гап шундаки, унда урилган голлардан бирига ҳакам сабаб бўлди. Унинг видеолавҳаси 20 декабрь куни Бундеслиганинг YouTube сайтидаги расмий саҳифасига жойлаштирилди.
Ҳакам Бибиана Штейнхаус ўзи хоҳламаган ҳолда меҳмон жамоанинг гол уришида иштирокчига айланиб қолди. "Унион" ҳимоячисининг тўпни ўз жарима майдонидан узоқлаштиришга уриниши омадсизликка учраган: зарба ҳакамга тегиб, тўп "Гройтер Фюрт" ҳужумчиси оёғига келиб тушган. У эса, қулай имкониятдан фойдаланиб, рақиб дарвозаси бурчагини аниқ нишонга ола билган.
"Унион" ўйинчиларининг эътирозларига қарамай, ҳакам, голни ҳисоблашга қарор қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Мавзуга оид

14:07 / 12.07.2025
Мерц Украинанинг тикланиши учун зарур шартларни санаб ўтди

12:30 / 12.07.2025
Украинада Германия ҳисобидан узоқ масофали ракеталар ишлаб чиқарилади

16:30 / 11.07.2025
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

12:30 / 11.07.2025