Ҳиндистондаги кўмир конида юз берган ўпирилиш 9 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Жаркханд штатидаги кўмир конида юз берган ўпирилиш сабаб камида тўққиз нафар кончи ҳалок бўлди. India Today телеканалининг хабар беришича, яна 50 нафар инсон ер тагида қолмоқда.
Аввалроқ, 40 киши жабрлангани хабар қилинганди.
Телеканал маълумотларига кўра, ўпирилиш конга кираверишда юз берган бўлиб, бунинг натижасида ишчилар ичкарида қолиб кетишган. Қидирув-қутқарув амалиёти давом этмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳодисага Twitter’даги ўз саҳифасида изоҳ берди. "Мен Жаркханд штатидаги шахтада кўплаб кишилар ҳалок бўлганидан жуда афсусдаман. Биз ер остида қолганларнинг ҳақига дуо қилмоқдамиз", - дея ёзди у.
Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025