Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой тарихида биринчи бор смог туфайли хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди

Хитой миллий иқлимшунослик маркази мамлакатнинг бир қатор шимолий ва шарқий ҳудудларида қуюқ смог туфайли хавфнинг “қизил” даражасини эълон қилди.
Хитойнинг шимолий ва шарқий вилоятларида қуюқ туман кузатилмоқда. У кўриш имконини 500 метргача пасайтириб юборган. Иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, баъзи бир ҳолларда бу кўрсаткич 50 метргача тушиши мумкин.
Марказ ушбу минтақалардаги ҳайдовчиларга хавфсиз тезликда ҳаракатланишни тавсия қилди. Аэропортлар, денгиз портлари ва автомобиль йўлларида тегишли хавфсизлик чоралари кўрилган.
Маълумот учун, Хитойда хавфнинг “тўқ сариқ рангли” даражаси 30 декабрда эълон қилинганди. Ўшанда бир неча корхоналар ўз фаолиятини тўхтатиб қўйди. Болалар, кекса кишилар ва нафас олиш йўлларида муаммо бўлган инсонлар кўчага кўп вақтга чиқишнинг зарари ҳақида огоҳлантирилган.
Иқлимшуносларнинг тахминича, ифлосланиш даражаси 5 январдан сўнг пасайиши мумкин.
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025