Путин: «Россияни еб қўймасликлари учун пойлаб ўтиришга мажбурман»

Фото: © РИА Новости
Россия федерацияси президенти Владимир Путин Рус географик жамиятининг васийлик кенгаши мажлисида денгиз фаришталари денгиз иблисларини еб қўйиши ҳақида гапира туриб, у ҳам Россияни биров еб қўймаслиги учун туну-кун қўриқлаб ўтиришга мажбур бўлаётганини айтиб ўтган.
РГЖнинг «Россиянинг арктика сувлари сувости оламини ўрганиш» мавзусида чиқиш бўлаётган бир пайтда, баъзи бир чиғаноқлиларнинг бошқалари билан озиқланиши ҳақидаги ҳужжатли фильмдан кадрлар кўрсатиб, ҳикоя қилишган.
«Менинг тушунишимча, бу ерда бир медуза иккинчиси билан озиқланмоқда, шундайми?» — деб сўраган Путин.
«Ҳа, бу медузалар бошқа медузаларни тутиб ейди, 70 фоиз парҳез озуқа», — дейишган давлат раҳбарига.
«Иккинчи сурат-чи? Фаришта чиғаноқ иблисини еган жойи?» — сўраган президент.
«Ҳа, денгиз фаришталари денгиз иблислари билан озиқланишади», — деган суҳбатдоши.
«Мен шуғулланаётган ишда ҳам сизларнинг ишларингиз натижалари билан яқинроқ танишишга тўғри келади... Бизни ҳам бирортаси еб қўймасин, дея доим атрофга аланглаб қарашга мажбурман. Табиатда рўй бераётган ҳодисаларни кузатиш жуда фойдали», — дея ўз сўзини якунлаган Путин.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:06
-
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди
Жаҳон | 22:49
-
Урушлар энди ўзгача: «Паутина» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27
Мавзуга оид

22:59 / 03.12.2021
Олимлар улкан медузани видеога муҳрлашди

12:21 / 12.10.2021
Туркияда дам олувчилар медузалар хавфидан огоҳлантирилди

21:58 / 01.11.2018
Бу жой умуман хавфсиз: Медузалар оролига саёҳат

08:45 / 20.09.2018