SpaceX 2019 йилда интернет улашадиган илк сунъий йўлдошларни учирмоқчи

SpaceX компанияси 4425 та сунъий йўлдошдан иборат гуруҳ ёрдамида бутун дунё бўйлаб интернет улашадиган дастурнинг бошланиши муддатини маълум қилди. Ер орбитасида сунъий йўлдошлардан иборат тармоқнинг қурилиши 2019 йилда бошланади, деб ёзмоқда компаниянинг вице-президенти Патриция Куперга иқтибос келтирган ҳолда The Verge нашри.
2017 йилда SpaceX орбитага сунъий йўлдошнинг прототипларидан бирини, 2018 йилда эса иккинчисини учирмоқчи. Илк сунъий йўлдошлар технологияни синовдан ўтказиш учун мўлжалланган, агар синовлар муваффақиятли ўтса, тўлақонли тармоқнинг биринчи сегментлари 2019 йилда пайдо бўлади.
Тармоқ тўла қувват билан ишлашига 2024 йилда эришилмоқчи. Тармоқ ердаги бошқарув марказлари ва бошқа иншоотлар ёрдамида қўллаб-қувватланади. Бу иншоотлар ҳам компания томонидан қурилади. Компания сунъий йўлдошларни орбитага фақатгина ўзининг Falcon 9 ракеталарида етказмоқчи, бу харажатларни қисқартириши ва бошқа компаниялардан тобеликни камайтириши керак.
Купернинг айтишича, бу тармоқ компанияларни бутун дунё бўйлаб интернетга уланиш учун инфратузилмани яратишдан халос этади. Ars Technica нашрининг маълум қилишича, бундай тармоқ фойдаланувчилари учун терминаллар ноутбук ўлчамидек бўлади, уланиш тезлиги кабель орқали уланиш даражасида бўлади.
Компания сунъий йўлдошларнинг дастурий таъминотини мунтазам янгилаб бормоқчи ва тармоқни турли ўзгаришларга, мисол учун жуда юкланган ҳудудларда сунъий йўлдошларни гуруҳлашга мослаштирмоқчи. WSJ маълумотларига кўра, компания лойиҳанинг тижорий муваффақиятига катта умид боғламоқда ва ундан йилига 30 млрд доллардан кўпроқ тушум ва 15-20 млрд доллар операцион даромад олмоқчи.
The Verge’нинг таъкидлашича, бу лойиҳа Ер орбитасида сунъий йўлдошлар умумий сонининг кескин, яъни деярли 4 мартага ошишига олиб келади. Ҳозирда коинотда 1,5 мингтага яқин сунъий йўлдош бор. Нашр бу ғоя келажакда ракеталарни коинотга учиришни мураккаброқ ва хавфлироқ кўринишга олиб келиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Мавзуга оид

13:26 / 20.02.2025
Жанубий Корея сунъий интеллект соҳасида мутахассислар тайёрлашни кучайтирмоқда

12:12 / 03.12.2024
Фавқулодда вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш қоидалари тасдиқланди

15:00 / 15.10.2024
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди

20:42 / 26.09.2024