Европанинг энг йирик круиз лайнери илк сафарига йўл олди
5 июнда Европанинг энг йирик круиз лайнери MSC Meraviglia ўзининг илк сафарига йўл олди.
Лайнернинг рамзий сувга туширилиши маросимида Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон иштирок этди.
Швейцариянинг MSC Cruises компанияси буюртмаси бўйича қурилган кеманинг узунлиги 315 метрни, баландлиги эса 65 метрни ташкил қилади. Кеманинг нархи 892 млн еврони ёки 1 млрд долларга яқин туради. Кема бортига 5714 йўловчи ва уч баробар кўпроқ экипаж аъзоларини қабул қила олади. Лайнерда ҳаммаси бўлиб 19 та палуба бор.
Кема ичида юқори комфортликка эга 78 та номер, 15 та каюта ва иккита апартаментга эга Yacht Club деб аталувчи махсус ҳудуд бўлади.
Лайнер 3 июнь куни Гаврга етиб келган ва у ердан 5 июнда Лиссабон, Барселона, Марсель ва Генуяга йўл олган. Кема Ўрта ер денгизида 2019 йилгача юради, сўнгра у АҚШнинг Майами шаҳрига Кариб денгизи ороллари бўйлаб круизлар уюштириш учун ўтказилади.
Мавзуга оид

12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

23:08 / 06.05.2025
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда

19:33 / 02.05.2025