Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалида жангарилар меҳмонхона ресторанига ҳужум қилишди

Фото: Reuters
Сомали пойтахти Могадишода қуролланган жангарилар "Пицца хаус" ресторанига бостириб кириб, у ерда 20 дан ортиқ одамни гаровда ушлаб туришибди. Полиция гаровдаги одамларнинг қанчаси тириклигини билмаслигини маълум қилган.
Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 14 июнда террорчи-худкуш миналаштирилган автомобилда меҳмонхонага бостириб кирган. Сўнгра унинг ортидан бошқа жангарилар меҳмонхона ресторанига ҳужум қилиб, у ердаги одамларни гаровга олишган.
Воқеа жойида тез тиббий ёрдам машиналари ва Сомали хавфсизлик кучлари навбатчилик қилмоқда.
Ҳукумат жангарилар ҳужуми оқибатида айни вақтда 9 киши ҳалок бўлгани, қурбонлар асосан меҳмонхона ходималари эканлигини тасдиқлаган. Ҳужум учун жавобгарликни мамлакатда ҳаракат филувчи "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид

01:29 / 12.07.2025
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди

23:03 / 07.04.2025