Ҳиндистонлик кечки овқат кечиккани учун хотинини ўлдирди

Ҳиндистон полицияси кечки овқатни вақтида олиб келмагани учун турмуш ўртоғини отиб ташлаган 60 ёшли эркакни қўлга олмаган. Бу BBC News хабар тарқатган.
«Жаноб Кумар ҳар куни ичиб юрган. 8 июль, шанба куни ҳам у уйига маст ҳолатда келган ва рафиқаси билан жанжал бошлаган. Рафиқаси қаттиқ хафа бўлади, у билан вазият ҳақида гаплашиб олишга ҳаракат қилади, аммо у овқат сўрайди. Якунда эр хотинини отиб ташлайди», — дея матбуотга маълум қилган полиция вакили Рупеш Сингҳ.
Аёлни шифохонага олиб кетишган, аммо у йўлда жон берган.
Ҳиндистонда эрларнинг рафиқаларига зўравонлик қилиши оқибатида ўлим рўй бериши — энг кўп учрайдиган жиноят турларидан бири ҳисобланади. 2015 йилда ўртача ҳар дақиқада эрнинг хотинга зўравонлиги ҳолати қайд этилган. BBC News томонидан ўтказилган сўровларга кўра, эркакларнинг 54 фоизи ва аёлларнинг 51 фоизи эр аёлини қариндошларига ҳурматсизлик учун, болаларга бепарволиги ва ҳатто овқатнинг тузи пастлиги учун уриши мумкин, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид

12:22
Ҳиндистон ва Россия С-400 ЗРК ва бошқа қуролларни етказиб беришни муҳокама қилди

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

21:50 / 17.06.2025