АҚШда юк машинасидан ағдарилиб кетган пиццалар ҳаракатнинг тўхташига олиб келди

АҚШнинг Арканзас штатида музлатилган пиццалар олиб кетаётган юк машинаси иштирокида ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида юк машинасидан юзлаб пиццалар йўлнинг қатнов қисмига ағдарилган ва 4 соат давомида ҳаракатнинг тўхташига олиб келган.
“Юк машинаси кўприк устунига тегиб кетган. Оқибатда музлатилган пиццаларни олиб кетаётган юк машинаси тиркамаси кесилиб кетган ва ундан Арканзас ер усти транспорти бошқармаси биноси қаршисидаги йўлга пиццалар ағдарилган”, деб айтилган хабарда.
Бошқарма вакили Денни Стресслнинг айтишича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлни пиццалардан тозалаш учун эса 4 соат талаб қилинган. Таъкидланишича, воқеа юз берган трасса Даллас ва Мемфисдан ғарб томондаги ҳудудларни, Теннеси ва бошқа кўплаб жойларни боғловчи асосий йўлнинг бир қисми бўлган. Шу сабаб воқеа оқибатида катта тирбандлик юзага келган.
Мавзуга оид

12:09 / 08.03.2025
Зоминда юк машинаси ёниб кетди

11:42 / 21.02.2025
Тошкент вилоятида юк машинаси йўлга ўтириб олган шахсни уриб кетди

13:54 / 31.01.2025
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди

15:34 / 03.11.2024