Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
Британиянинг алоқа бўйича ҳукумат маркази АҚШ ФҚБси WannaCry вируси киберҳужумини тўхтатган Маркус Хатчинсни кузатаётганини аввалдан билган, деб хабар бермоқда The Sunday Times газетаси.
Газета манбалари сўзларига кўра, Британия махсус хизматлари Ҳатчинс АҚШга боришидан олдин кузатувда бўлганини билган. Дастурчи АҚШда июль ойида киберанжуманга ташриф буюрган пайтда ҳибсга олинганди.
Манбаларнинг аниқлик киритишича, бунга қаршилик кўрсатилмаган, сабаби унинг Қўшма Штатларга учиб кетиши ўзларининг яқин иттифоқчилари билан «экстрадиция туфайли бош оғриқ» келиб чиқмаслигига яхши имконият яратган.
Ҳатчинс Kronos вирусининг тарқатилишида айбланмоқда, унинг ёрдамида жиноятчилар банк маълумотларини олишга муваффақ бўлганлар.
АҚШда WannaCry вирусини тўхтата олган дастурчи ҳибсга олинди
WannaCry вирусини тўхтата олган дастурчи вирус яратишда айбланмоқда
Мавзуга оид

08:37 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Уэлс меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши мумкин

10:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади

21:20 / 03.07.2025
Британияда Лордлар палатасининг салкам 10 млн фунтлик эшиги бўйича текширув ўтказилади

08:16 / 02.07.2025