Мьянма ҳарбий блок-постларига уюштирилган ҳужумларда 71 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters
Мьянманинг ҳуқуқлари поймол қилинаётган мусулмон исёнчилари Роҳиня ҳудудидаги 30 та полиция блок постлари ва армия базасига ҳужум қилиши оқибатида икки томондан жами 71 киши қурбон бўлди. Рейтер агентлигининг хабар қилишича, қуролли ҳужум қилганларнинг 59 аъзоси, хавфсизлик кучларининг 12 нафари ўлдирилган.
Қуролли тўқнашувлар ҳамон айрим ҳудудларда давом этмоқда. Инсон ва диний ҳақ-ҳуқуқларнинг жиддий поймол қилиниши туфайли ўтган йилнинг октябрь ойида мамлакат шимоли-ғарбий штатида бошланган зиддиятлар барҳам топаётгани йўқ.
The Arakan Rohingya Salvation Army (ARSA) – Аракан Роҳиня озодлик армияси (октябрь ойидаги ҳужумлар ижрочиси Ҳаракат ул Яқиннинг янги номи) мазкур ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Асосий аҳолиси Буддавийликка эътиқод қилувчи мамлакат бошқаруви бир неча 10 йиллик ҳарбий ҳукмронлигидан сўнг фуқаролик ҳукуматига ўтганидан сўнг, 1,1 млнлик Роҳиня мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилиши ва уларнинг қирғин қилиниши билан боғлиқ жиноятлар энг жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Аксари Ислом динига эътиқод қилувчи Роҳиня аҳолиси мамлакат фуқаролари деб ҳисобланмайди, аксинча улар Бангладешдан кириб келган ноқонуний муҳожирлар деб аталади. Улар асрлар оша шу минтақада истиқомат қилиб келганига қарамай, фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум этилмоқда.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
-
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон | 08:49
-
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди
Жаҳон | 08:38
Мавзуга оид

18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди

23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди

16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона

08:18 / 26.12.2022