Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техасга “Харви” тўфони яқинлашмоқда

Фото: CCO
“Харви” тропик циклони тўфонга айланиб, АҚШнинг Техас штати соҳилларига яқинлашмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг тўфонларни ўрганиш миллий марказига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Харви” маркази Порт ОʼКоннор шаҳридан 480 км узоқликда жойлашган. Тўфон шамолининг қайд қилинган максимал тезлиги 140 км/соатни ташкил қилган.
Тўфон Техасга 25 август кечки пайт етиб келади. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, ҳудудда кучли ёмғирлар, тошқинлар ва кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ Техас губернатори Грег Эбботт тўфоннинг яқинлашиши сабабли 30 та округда табиий офат тартибини эълон қилганди.
Мавзуга оид

14:00 / 08.07.2025
Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 кишига етди

14:36 / 07.07.2025
Техасда сув тошқини қурбонлари сони 78 кишига етди

13:50 / 06.07.2025
Техасда кучли сув тошқини оқибатлари — фотосуратлар

17:44 / 05.07.2025