Бокс, ЖЧ–2017: Элнур Абдураимов ҳам чорак финалга йўл олди

Фото: Kun.uz
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни бошланди.
Кеча ўтказилган иккинчи саралаш босқичида тўрт нафар боксчимиз ЖЧ чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 28 август — мусобақанинг тўртинчи кунида иккинчи саралаш босқичида яна 5 боксчимиз чорак финалга йўл олиш учун рингга кўтарилишади.
60 кг.гача бўлган вазнда иккинчи саралаш босқичида арманистонлик Карен Тонаканянни мағлубиятга учратган Элнур Абдураимов ҳам чорак финал йўлланмасини ҳал қилди.
Бугун вакиларимиз иштирокида бўлиб ўтадиган қолган жангларнинг барчасини UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. (Тошкент вақти билан)
69 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 19:00
Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Евгений Барабанов (Украина)
91+ кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 20:15
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Кем Ларссен (Дания)
52 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 22:00
Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Даниэл Асенов (Болгария)
81 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 23:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Муслим Гажимагомедов (Россия)

Мавзуга оид

21:10 / 25.05.2025
Hannover банки Германия собиқ канцлери Шрёдернинг ҳисобрақамини блоклаган — Bild

13:59 / 24.05.2025
Мерц Сини Украинада ўт очишни тўхтатишга ёрдам беришга чақирди

10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади

14:08 / 21.05.2025