Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Туркияга F-16 самолёти учувчилари инструкторларини юборишдан бош тортди

Фото: Flickr/Airwolfhound
АҚШ Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти учувчиларига инструкторлик қилувчи мутахассисларни юбориш илтимосига рад жавобини берди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, мурожаат АҚШга “реактив самолётлар учувчилари етишмаслигини тўлдириш учун” йўналтирилган.
Туркия шунингдек бошқа давлатларга ҳам шундай илтимос билан мурожаат қилган. Покистон Туркияга ижобий жавоб берган, бироқ АҚШ бунга қарши чиққан. АҚШ самолётларининг харид қилиниши келишувига кўра, учинчи давлатларга уларни сотиш, бу давлатлар томондан уларга техник хизмат кўрсатиш ва жанговар тайёрлаш Вашингтон томондан маъқулланиши лозим.
Анқара Вашингтонга қайта мурожаат қилганда ҳам рад жавобини олган. Нашр маълумотларига кўра, Пентагон бунга “хорижда учувчиларни тайёрлаш дастурлари мавжуд эмаслиги” билан жавоб берган. АҚШ турк учувчиларини АҚШга ўқитишга жўнатишни таклиф қилган, бироқ Туркия учувчиларнинг ўз базаларида ўқитилишини талаб қилган.
Мавзуга оид

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

09:34 / 12.07.2025
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди

08:17 / 12.07.2025
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

02:32 / 12.07.2025